Фарғонада гиёҳванд моддаларни реклама қилган блогер қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
11:16
2427Фарғона вилоятида гиёҳванд моддаларни реклама қилган 102 минг обуначига эга блогер ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1991 йилда Марғилон шаҳрида туғилган шахс ўз Instagram саҳифасида 665 дона видео контент жойлаб, уларни жами 102 минг обуначига тарқатиб келган. Хусусан, у ўзи тайёрлаган дўкон рекламасида республика ҳудудида рекламаси тақиқланган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани акс этганини ва шу ҳақида қўшиқларни жойлаб, обуначиларига намойиш қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56 прим 4-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унга тегишли бўлган телефон далилий ашё сифатида олинган.
“Ҳурмати фуқаролар! Бундай рекламаларга учиб, ўз ҳаётингизни барбод қилманг. Ижтимоий тармоқларда мана шундай ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, ички ишлар органларига мурожаат қилинг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида онлайн қиморни ўз Instagram саҳифасида реклама қилган 22 ёшли блогер қўлга олинган эди.
LiveБарчаси