Фарғонада газ таъминот корхонаси раҳбари 10 йилга қамалди
3-саҳифа
−
20 Июнь
4964Фарғонада ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини содир этган 4 нафар шахс 10 йилдан 4 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида фуқаро Т.М. ва бошқалар газ таъминот корхонаси мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда чорва фермаси ҳудудида ноқонуний оҳак цехи ташкил қилиб, 5,6 млрд сўмлик 2,1 млн куб метр табиий газни ўғрилик йўли билан талон-торож қилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, мазкур жиноят иши бўйича чиқарилган суднинг ҳукмига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, таъминот корхонаси раҳбари М.М. га 10 йил, унинг ўринбосари Х.М. га 9 йил, таъминот корхонаси ходими А.Т. га 8 йил ва фуқаро Т.М. га 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
“Ҳурматли тадбиркорлар, фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 2,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланганди.
LiveБарчаси