Фарғонада эркак хотинининг раҳбарини калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
11 Август 2023
22755Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси биносига бир неча шахслар бостириб кириб, корхона ходимини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 август куни Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг кадрлар бўлими бошлиғи У.М. корхона ҳисобчиси Н.Х.га қўнғироқ қилиб, ишга келмаганлиги юзасидан суҳбатлашиш жараёнида унинг турмуш ўртоғи Х.Н. билан ўзаро жанжаллашиб кетган.
Шундан сўнг, Х.Н. турмуш ўртоғи ҳамда 2 нафар танишлари билан корхонага келиб, У.М.ни уриб, унга тан жароҳати етказган. Шунингдек, унинг бошқарувидаги автомашина ойнасини синдириб ташлаган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасида У.М.нинг тан жароҳатлари 6 кундан кўп аммо 21 кундан кам бўлган муддатга соғлиғи бузилишига олиб келувчи енгил шикастланиш тоифасига кириши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Н.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар икки кишини калтаклагани хақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат Денов шаҳри автомобил йўлида фуқаро У.А. Damas машинаси билан ҳаракатланиб кетаётганда, ВАЗ Фургон машинаси билан йўл талашиши ортидан келиб чиққан.
LiveБарчаси