Фарғонада бир кечада икки жойда ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
24 Март
2250Кеча, 23 март куни Фарғона вилоятининг Учкўприк ва Ўзбекистон туманларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, тунги соат 19:42 да Учкўприк тумани Наврўзшоҳ кўчасида жойлашган кийим-кечак учун мўлжалланган дўконнинг 70 кв метр майдонида ёнғин содир бўлган. Ёнғин-қутқарувчилар 19:44 да воқеа жойига етиб бориб, 19:47 да ёнғинни ўраб олган ва 19:55 да тўлиқ ўчирган.
“Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда“, дейилади хабарда.
Яна бир ҳолат соат 22:09 да Ўзбекистон тумани “Оқтепа” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Бу ерда трансформатор мойида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин-қутқарувчилар 22:14 да воқеа жойига етиб бориб, 22:16 да ёнғинни ўраб олишган ва 22:21 да батамом ўчирган.
“Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиққанди.