Тошкентдаги “дом”да ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 20 март куни соат 22:04 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Юнусота кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 8-қаватдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 22:16 да етиб бориб, ёнғин соат соат 22:24 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида жойлашган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги кутубхонада ёнғин содир бўлган эди. Ушбу ёнғин кутубхонанинг маъмурий биносида содир бўлгани учун кутубхонадаги китобларга ҳеч қандай зарар етмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг