Фаластин Президенти ҳам шифохонанинг портлатилиши туфайли Иорданияга бормайди
Олам
−
18 Октябрь 2023 10171 1 дақиқа
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Исроилнинг Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонасига берган зарбаси сабабли Иорданияга ташрифини тўхтатди. Бу ҳақда Фаластинни озод қилиш ташкилоти Ижроия қўмитаси бош котиби Ҳусайн аш-Шайх ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Аббос тўрт томонлама учрашувда иштирок этиш учун Амманда бўлган. Бироқ шифохонага қилинган ҳужумдан сўнг, ватанига қайтган.
Ҳусайн аш-Шайхга кўра, Маҳмуд Аббос Фаластин маъмурияти раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказади.
Маълумот учун, Иордания пойтахти Амманда АҚШ Президенти Жо Байден, Иордания қироли Абдулла II, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос иштирокида тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 октябрь куни тунда Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонасига ҳужум қилиниши оқибатида 800 киши ҳалок бўлганди. Ушбу ҳужум фонида АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Иорданияга ташрифини қолдирганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь