Фаластин муаммоси ҳар бир мусулмоннинг қалбида – Путин
Олам
−
11 Октябрь 2023
13044Бугун, 11 октябрь куни Москвада Россия Президенти Владимир Путин ва Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал Суданий Россия энергетика ҳафталигининг ялпи мажлисида иштирок этди. Унда сўзга чиққан РФ етакчиси Исроил-Фаластин можаросига тўхталиб ўтди.
“Фаластин муаммоси ҳар бир мусулмоннинг қалбида ва адолатсизлик сифатида қабул қилинади”, дейди Путин.
Унинг таъкидлашича, Исроил ташкил этилганида бирданига суверен Фаластинни яратиш ҳақида гап кетган, аммо бу ҳеч қачон амалга оширилмаган.
Владимир Путин минтақада зўравонликнинг сабабларидан бири сифатида Исроилнинг "жойлашув сиёсати"га ишора қилди. У Исроилда ҳар икки томонни “аёллар ва болаларни тинч қўйишга”, эркакларни эса “ўзаро” жанг қилишларига чек қўйишга чақирди.
“Исроилдаги можаронинг кенгайиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, жумладан, энергетика соҳасида ҳам”, дейди Владимир Путин.
Аввалроқ, Россия Президенти Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро АҚШ сиёсатининг муваффақиятсизлиги эканлигини айтганди.
Маълумот ўрнида, 10 октябрь куни Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий ташриф билан Россия пойтахтига етиб борган эди.
LiveБарчаси