Facebook ҳам энди Ўзбекистонга солиқ тўлайди

Технология 3463
image

Ирландиядан рўйхатдан ўтган "Facebook Technologies Ireland Limited" компанияси Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Ушбу компания қўл остидаги Facebook тармоғи энди мамлакатда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Қайд этилишича, Facebook 19 май куни Солиқ қўмитаси рўйхатидан хизматлар ва товарларни электрон шаклда сотиш билан шуғулланувчи 11-хорижий компания сифатида рўйхатга киритилган.

Аввалроқ, Google ва Apple компаниялари ҳам Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида қайт этилган эди. Жорий йилнинг I чораги якунларига кўра Google 85 минг евро солиқ тўлаган бўлса, Apple 59,2 минг АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлади.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3
t
×