Apple Ўзбекистонга ҚҚС тўлади
Жамият
−
12 Май 2020
7057Тарихдаги энг йирик капиталлашган корпорация – Apple Distribution International Limited Ўзбекистонда ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди ва I чоракдаги фаолияти натижаларига кўра, давлат бюджетига 59,2 минг AҚШ доллари миқдорида солиқ тўлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Аввал хабар қилганимиздек, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хориж компаниялари учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлаш тартиби жорий этилган эди.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатаётган 10 та чет эл компанияси “Интернет-компанияларнинг ҚҚС офиси” орқали қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида электрон хизмат кўрсатувчи хориж компанияси – Google Commerce Limited ҳам ҚҚС тўловини амалга оширган эди. Мазкур компания жорий йилнинг I чораги якунларига кўра, давлат бюджетига 85 минг евро тўлади.
Бундан ташқари, фильмлар ва сериаллар етказиб берувчи – Netflix International B.V. компанияси ҳам Ўзбекистон бюджетига 4,3 минг евро миқдорида ҚҚС тўлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь