Фьюри билан жанг бўлишига ишонаман – Александр Усик

Спорт

image

Оғир вазнда WBA, WBO, IBO ва IBF йўналишлари чемпиони украиналик боксчи Александр Усик 18 май куни WBC чемпиони британиялик Тайсон Фьюри билан жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен жанг ўтказилиш эҳтимоли қай даражада эканлигини билмайман. Жанг бўлишига ишонаман. 100 фоиз эмас, балки 70 фоизга яқин. Аммо эртами-кечми Фьюри билан тўқнашув бўлиб ўтади”, дейди Усик.

Қайд этиш жоиз, жанг дастлаб 17 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Фьюри спарринг вақтида жароҳат олди ва баҳсдан бош тортди. Энди боксчилар 18 май куни тўқнаш келади.

Маълумот учун, Фьюри ўтган йили октябрь ойидаги сўнгги жангида камерунлик Френсис Нганнуни мағлуб этди. Усик эса 2023 йилнинг августида Даниель Дюбуани мағлуб этди.

Эътиборлиси, Усик-Фюри ўртасидаги жанг оқшомида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилади. Унга черногориялик Дилан Прашович рақиблик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тайсон Фьюри Александр Усик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг