“ФҲДЁ ягона электрон архиви” тизими жорий этилади

Жамият

image

Давлат хизматлари марказлари тизимида янги архивариус лавозимини жорий этиш ҳисобига ФҲДЁ органлари архив ҳужжатларини тақдим этиш жараёнида уларни қўлда излашдан воз кечиш режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

2022 йил 1 январга қадар автоматлашган “ФҲДЁ ягона электрон архиви” тизимини шакллантириш режалаштирилган. Бунинг учун махсус ускуналар ёрдамида ФҲДЁ архиви ҳужжатларини рақамлаштириш бошлаб юборилган.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 15 декабрь кунига қадар ФҲДЁ архиви ҳужжатларининг 48,5 фоиз, яъни 26,6 миллионтаси рақамлаштирилиб, электрон тизимга киритилган. Натижада, яқин келажакда фуқаролар зарур ҳужжатни 5-10 даққиқада олишлари мумкин бўлади.

Шу кунга қадар, Давлат хизматлари агентлиги иштирокида ФҲДЁ тизимида бир қанча сезиларли ислоҳотлар амалга оширилди.

Масалан, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини такомиллаштириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган ишлар шулар жумласидан.

ФҲДЁ органларида тўловларни қабул қилиш ва уларнинг сарфланишини назорат қилиш учун онлайн тўлов (Биллинг) тизими жорий этилди.

Бундан ташқари, туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралиш ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар компьютер ёрдамида фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилиб, уларни қўлда ёзиб тўлдириш талаблари бекор қилинди (бланкларнинг қўлда тўлдирилиши кўп вақт талаб этган ва хатолар қайтарилишига сабаб бўлган).


Мақола муаллифи

Теглар

ФҲДЁ

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг