ФҲДЁ ҳужжатларини қайд этиш тартиби ўзгарди. Қандай янгиликлар бор?

Фойдали

image

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига бир неча ўзгаришлар киритилди. Натижада ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган ҳужжатларни олиш жараёнлари анча соддалаштирилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълумот берди.

Янги тартиб бўйича, туғилишни қайд этиш муддати ўтказиб юборилганда 16 ёшгача бўлган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш учун ариза қуйидагилар томонидан тақдим этилади:

– боланинг ота-онаси;

– ота-онанинг қонуний никоҳи мавжуд бўлган ҳолларда улардан бири;

– ишончнома асосида бошқа манфаатдор шахс;

– ота-онанинг ўрнини босувчи шахс ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар консул ёки нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома ва ариза асосида амалга оширилиши мумкин.

Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндошлар ёки меросхўрларнинг аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар эса суд қарорига асосан ФҲДЁ органи томонидан киритилади.

Янги тартиб ота-оналардан бирининг аризаси асосида боланинг туғилганлигини қайд этиш тартибини соддалаштирилди. Фуқаролар маълум бир сабабларга кўра яшаш жойини ўзгартириши натижасида қайд этилган далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритишда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома ва ариза асосида амалга оширилиши, шунингдек ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритишда ФҲДЁ органига ваколат берилди.

Масалан, бугунги кунга қадар қонун ҳужжатларга кўра далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ариза ариза берувчининг яшаш жойидаги ёки тегишли далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органи томонидан қабул қилиниши.

Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишни ишончнома орқали амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган эди.

Бунинг натижасида фуқароларга томонидан кўплаб норозичиликларга сабаб бўлар эди. Чунки улар далолатнома ёзуви бошқа ҳудуддаги ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилган бўлса, ушбу ҳудудга бориб келиши ёки яшаб турган жойидаги ФҲДЁ бўлимида мурожаат қилиши улар почта орқали юбориши унинг натижасини олиш учун маълум бир маблағ ва вақт талаб этилар эди.

Эндиликда эса, юқоридаги талаб бекор қилиниб, бир бир шахсга белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома ва далолатнома ёзувининг қайси устунига ўзгартириш киритилиши ҳақидаги тасдиқланган ариза асосида амалга оширилиши мумкин бўлди.

Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралишни қайд этиш дафтарларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризаларига биноан амалга оширилиши, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилиш ҳақидаги ёзувлар дафтарига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онаси аризасига биноан амалга оширилиши назарда тутилган.

Шу кунга қадар, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига фақат тегишли судларнинг қарорига асосан ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган.

Бироқ, амалиётда ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома хато ёзилиши ёки бошқа сабабларга кўра ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган.

Кейинчалик ушбу хатоликни тузатиш учун барча ҳужжатлар етарли бўлса-да ФҲДЁ органида унга тузатиш киритиш ваколати йўқ эди, суднинг тегишли қарорига асосан тегишли ўзгартириш киритилган.

Эндиликда эса, юқоридаги талаб бекор қилиниб, марҳумнинг ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндошлар ёки меросхўрларнинг аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан амалга ошириш ваколати берилган ва вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар суд қарорига асосан ФҲДЁ органи томонидан киритилиши аниқ белгилаб берилди.

Юқоридагиларни барча фуқароларимизни ортиқча оворагарчиликларига ва ушбу масалалар бўйича судларга мурожаат қилишига чек қўйилади.

Бу борада, давлат органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишни янада соддалаштириш ва фуқароларга қулайликлар яратишни давом эттиради ҳар доим биз билан бирга бўлинг.


Мақола муаллифи

Теглар

ФҲДЁ

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг