Ёзувчи Исажон Султон ўз лавозимини йўқотмади
Жамият
−
02 Март 2023
6455Ёзувчи Исажон Султон (Исажон Абдурайимович Султонов) – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Бунга қадар Исажон Султонов Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Гап шундаки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига кўра, Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар сони 61 тадан 28 тагача камайтирилиши натижасида Инновацияларни ривожлантириш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бирлаштирилиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги деб номланган эди. Унга Иброҳим Йўлчиевич Абдураҳмонов вазир этиб тайинланган эди.
Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири буйруғи билан ахборот сиёсати, маънавий-маърифий ишлар ва рақамли технологиялар масалалари бўйича қуйидаги вазир маслаҳатчилари тайинланди:
Назокат Усмонқуловна Абдуқундузова – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига;
Бобур Камолович Раҳимов – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси