Эверест яқинида вертолёт қулади. Тириклар йўқ

Олам

image

Непалдаги Эверест чўққиси яқинида вертолёт қулаб тушиши оқибатида бортдаги барча одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Kathmandu Post” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 11 июль куни Непалнинг Manang Air компаниясига тегишли бўлган вертолёт Солукумбу туманидаги Сурки шаҳридан ҳавога кўтарилган. Орадан 15 дақиқа ўтиб, у билан алоқа узилган. Вертолёт пойтахт Катмандуга йўл олган. Бортда бешта мексикалик сайёҳ ва непаллик учувчиси бўлган.

Ҳозирда ҳалокат сабаблари номаълумлигича қолмоқда. Непалнинг фуқаро авиацияси регулятори ва ҳукумат тергов қўмитаси ўрганиш ишлари олиб бораётганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

вертолёт Эверест

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг