Ever Given кемасининг эгаси товон пулини қай тартибда тўлаши айтилди 

Олам

image

Сувайш каналини ёпиб қўйган Ever Given кемасининг эгаси бир ҳафта ичида товон пули масаласини тинч йўл билан ҳал қилишни режалаштирган. Бу ҳақда Миср Президентининг денгиз портлари ва Сувайш каналини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси, адмирал Моҳаб Мамиш маълум қилган.  

"Вазият суд босқичигача етиб бормайди, кеманинг эгаси тинчлик келишувига эришиш орқали товон тўламоқчи", деган у. 

Унга кўра, кема капитанини ҳибсга олиш ва унга нисбатан ҳар қандай қонуний чораларни қўллаш истисно қилинган. 

Шунингдек, Мамиш ушбу тергов узоқ давом этмаслигини ва катта эҳтимол билан бир ҳафта ичида якунланишини қўшимча қилган. 

"Тиқилинчда қолиб кетган кема эгаларига товон пули халқаро суғурта компаниялари томонидан тўланади", деган Президент маслаҳатчиси. 

Аввалроқ, Ever Given контейнер кемаси Сувайш каналига тиқилиб қолиб, йўлни тўсиб қўйгани оқибатида Миср кўрган молиявий зарар 1 миллиард долларга етиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 мартга ўтар кечаси Хитойдан Нидерландияга йўл олган контейнерларни ташувчи энг йирик кемалардан бири Ever Given Сувайш каналига тиқилиб қолди. Шу муносабат билан 450 дан ортиқ кемаларнинг тирбандлиги юзага келди.    

29 март куни қутқарувчилар 27 минг кубометр қум чиқарилгандан сўнг Ever Given кемасини озод қилишга муваффақ бўлишди. 

Маълумот ўрнида, Сувайш канали Европани Осиё билан боғловчи муҳим транспорт йўлаги ҳисобланади. Канал Ўрта ер денгизидаги Порт-Саид шаҳридан бошланиб, Қизил денгиздаги Сувайш портида ниҳоясига етади. Канал маъмурияти Порт-Фуадда жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср кема Сувайш

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made