Эстония-Россия чегарасида 600 та бункер қурилади

Олам

image

Эстония кутилмаган ҳужумга қарши мудофаа чизиғини янада мустаҳкамламоқчи. Бу ҳақда бугун, 11 феврал куни DPA агентлигига мамлакат Мудофаа вазири Ханно Певкур маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Эстония Россия билан чегарасида 600 та бункер қуриш арафасида турибди.

“Ҳозир тайёргарликни кучайтиряпмиз. Нафақат Эстония, балки барча давлатлар ўзи учун эҳтиёт чораларини кўриб қўйиши керак. Тинчлик пайтида бу осон, уруш бошланган тақдирда муаммоли масалага айланиб қолиши мумкин”, дейди Певкур.

Амалдорнинг қўшимча қилишича, Эстония ўқ-дори, қурол-яроғ ва ҳарбий жиҳозлар ҳам сотиб олади.

Маълумот ўрнида, Путин 9 февралга ўтар кечаси нашр этилган интервьюсида Россиянинг Польша, Латвия ва қитъанинг бошқа давлатларига ҳудудий даъвоси йўқлигини айтганди.

Россия етакчисининг америкалик журналист билан бўлган суҳбатини эслаган Мудофаа вазири “Биз Путиннинг сафсаталарига қараб режамизни ўзгартирмаймиз”, деган.

Шунингдек, мудофаа чизиғида танкка қарши тўсиқлар ўрнатилиши мумкин, аммо ҳозирча Болтиқбўйи давлатлари расмийлари чегарани мустаҳкамлаш бўйича бошқа чоралар кўраётгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Финляндия Россия билан чегарасини мустаҳкамлаши маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Эстония бункер Ханно Певкур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг