“Ўзингга эҳтиёт бўл...” Финляндия Россия билан чегарасини мустаҳкамлаяпти
Олам
−
18 Январь
5805Финляндия Россия билан чегарасида қўшимча тўсиқлар ўрнатмоқчи. Бу ҳақда “Yle” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, чегара хизмати тўсиқларнинг аниқ жойлашуви ёки уларнинг дизайни ҳақида ҳали маълумот бермаган.
“Чегарани ноқонуний кесиб ўтишнинг олдини олиш ҳамда мигрантлар оқими туфайли мамлакат шарқий чегарасида қўшимча тўсиқлар ўрнатилиши кутилмоқда”, дейилади манбада.
Шунингдек, 2023 йил ноябрь ойидан бошлаб, Финляндия расмийлари Россия ҳудуди орқали Европа Иттифоқидан бошпана сўраётган учинчи давлат фуқаролари кўпайганидан шикоят қила бошлаганди. Ўтган йилнинг куз ойларида жами 1300 дан ортиқ муҳожир мамлакатга киргани ҳақида Финляндия миграция хизмати хабар берган.
Маълумот учун, Финляндия ва Россия ўртасидаги қуруқлик чегарасининг узунлиги қарийб 1300 км.ни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Финляндия ҳукумати қарори билан Россия Федерацияси билан чегарадаги барча автомобил назорат пунктлари 2023 йил 30 ноябрдан 14 декабргача ёпилган эди. Шундан сўнг иккита назорат-ўтказиш пункти очилди, бироқ учинчи давлатлардан муҳожирларнинг қайта оқими туфайли чегара яна 2023 йил 15 декабрдан 2024 йил 11 февралгача ёпилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь