Эстония ҳам рус тилига қарши “уруш” эълон қилди
Олам
−
17 Январь
5394Эстония ҳукумати миллий озчиликлар учун рус тилидаги таълимни молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилди. Таллин эса барча фуқаросининг эстон тилида ўқишини хоҳлайди. Бу ҳақда республика Бош вазири Кая Каллас парламент йиғилишида маълум қилди.
Каллас парламент аъзоларининг ягона эстон тилли таълимга ўтишнинг турли жиҳатлари бўйича саволларига жавоб берар экан, бу даврдаги вазият ва ҳукуматнинг ҳаракатларини тушунтирди.
"Конституцияда тўғри ёзилган: Эстониянинг давлат тили - эстон тили ва ҳар ким она тилида ўқиш ҳуқуқига эга", дейди Бош вазир.
Калласнинг қайд этишича, ҳукумат эстониялик болаларни руслаштиришни хоҳламайди.
"Ҳукумат рус тилидаги таълимни молиялашни тўхтатиб, ягона эстон тилидаги таълимга ўтиш ниятида", деди Каллас.
Шунингдек, Каллас ягона эстон тилида таълимга ўтишдан мақсад барча эстонияликларнинг ягона ахборот маконида бўлиши, Эстонияда эстон тилини ўрганиши ва эстон тилидан тобора кўпроқ одамлар фойдаланишини таъкидлади.
Калласнинг фикрича, рус тилида таълимнинг мавжудлиги республика учун катта муаммога айланган. Сиёсатчи икки тилли тизимдан воз кечиш аввалроқ содир бўлмаганидан афсусда эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Литва Таълим, фан ва спорт вазири Гинтаутас Якштас жорий йилнинг 5 январь куни ўрта мактабларда рус тилида ўқитишдан босқичма-босқич воз кечишни таклиф қилган эди.
LiveБарчаси