Эскирган тизим оқибатлари: Сергели ҳокими ўзига 35 миллион устама белгилади
Жамият
−
06 Декабрь 2021
16335Сергели тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман кенгаши раиси Элбек Шукуров ўз имзоси билан ўзига 35 миллион сўм устама белгилади. Бу ойдинлашган қарор “e-qaror.gov.uz” сайтида пайдо бўлди.
Халқ депутатлари Сергели туман кенгашининг жорий йил 1 декабрдаги қарорида шундай ёзилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 8 июлдаги 1-14-0-F/21, 2021 йил 6 августдаги 20-14-0-F/21, 2021 йил 30 августдаги 32-14-0-F/21, 2021 йил 7 октябрдаги 64-14-0-F/21, 2021 йил 9 ноябрдаги 90-14-0-F/21-сонли фармойишлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 8 июлдаги 1-14-0-F/21, 2021 йил 6 августдаги 20-14-0-F/21, 2021 йил 30 августдаги 32-14-0-F/21, 2021 йил 7 октябрдаги 64-14-0-F/21, 2021 йил 9 ноябрдаги 90-14-0-F/21-сонли фармойишларига асосан Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг меҳнатда ташаббускорлигини рағбатлантириш мақсадида 2021 йил июнь, июль, август, сентябрь ва октябрь ойлари учун лавозим маошига устама ҳақи тўлаш учун 35,0 млн. (ўттиз беш миллион) сўм маблағ Сергели тумани маҳаллий бюджетининг учинчи чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман ҳокимиятига ажратилсин.
3. Сергели тумани молия бўлими (Ф.Валиханов) ажратилган маблағлар бўйича 2021 йил туман маҳаллий бюджети параметрларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
4. Сергели тумани ҳокимиятининг бош ҳисобчиси (Д.Сапаева) ажратилган маблағлар мақсадли ва тўғри сарфланиши таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р.Бахритдинов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Жумабоевнинг зиммасига юклатилсин.
Ушбу қарорга асос сифатида:
• Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 24-моддалари;
• Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни;
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги “Тошкент шахрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги ПФ-5515-сонли Фармони;
• Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 19 ноябрдаги “Маҳаллий бюджет даромади прогнозини ошириб бажариш ҳисобига Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати, шунингдек давлат бошқаруви ҳудудий органлари ходимларининг фаолиятини баҳолаш натижасига кўра уларнинг лавозим маошларига устама белгилаш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1643-сонли, 2019 йил 27 мартдаги 462-сонли ва 2019 йил 13 декабрдаги 1765-сонли қарорлари;
• Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 8 июлдаги 1-14-0-F/21, 2021 йил 6 августдаги 20-14-0-F/21, 2021 йил 30 августдаги 32-14-0-F/21, 2021 йил 7 октябрдаги 64-14-0-F/21, 2021 йил 9 ноябрдаги 90-14-0-F/21-сонли фармойишлари келтирилади.
Айни вақтда Шукуровнинг ўз ўзига устама белгилаши ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс мунозараларга сабаб бўлмоқда. Аслида туман ҳокими ўзига устамани бир неча ой учун, қолаверса, туманнинг учинчи чорак режасини орттирилиб бажарилган қисмидан келиб чиқиб белгилаган. Ҳар ҳолда ёш ҳокимларнинг коррупцияга қўл урмай, ер сотмай, ана шундай қонуний йўл билан устама олиши кўп жиҳатдан тўғри. Бироқ, масала Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён муаммо бўлиб келаётган бошқа нарсага бориб тақалади. Халқ депутатлари туман, шаҳар ва вилоят кенгашлари бошқаруви туман ҳокимлари зиммасида қолавераркан, мана бундай кулгили ҳолатлар келиб чиқаверади. Калтак эса Шукуров кабиларнинг бошида синаверади. Устамаларни конвертда, хат-ҳужжатсиз олишга ўрганганларнинг эса ошиғи олчи бўлиб қолаверади.
LiveБарчаси