Эски ва янги бино орасидаги чок – ЎзЖОКУ биносида ёриқ пайдо бўлди
Жамият
−
10 Апрель 2023
9154Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети биносининг дарз кетгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Видеода университет биносининг учинчи қаватдан биринчи қаватгача бўлган қисмининг бурчагида бўлиниш ҳолати юзага келгани акс этган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат назорат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
Шунингдек, университет матбуот хизмати муносабат билдириб, бинода ёриқ ҳосил бўлишининг сабабини маълум қилди.
“Ёриқ эски ва янги бино орасидаги чок бўлиб, университет биносидаги таъмирлаш ишлари вақтида қурилиш ускуналарининг ишлатилиши натижасида юзага келган. Қурувчилар тилида бу иссиқ ва совуқ таъсирида доимий ҳаракатда бўлувчи икки бино орасидаги чокдир. Мутахассислар тилида бу “Температурный шов” дейилади. Бу ҳолатнинг бинонинг чўкишига алоқаси йўқ. Чунки эски ва янги биноларнинг пойдевори ҳам бир-биридан алоҳида”, дейилади хабарда.
Келтирилишича, бино деворидаги ёриқнинг келиб чиқиши ва хавф даражасини тегишли тартибда ўрганиш мақсадида мутахассислар жалб қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь