Эртага Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади
Жамият
−
29 Февраль 2020
6224Эртага, 1 март куни Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.
“Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 1 март куни ўтказиладиган марафон сабабли соат 8:00 дан 11:00 гача шаҳримиздаги айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади”, дейилади хабарда.
Ёпиладиган кўчалар рўйхати:
• Ойбек кўчасининг Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми;
• Афросиёб кўчасининг Шаҳрисабз кўчасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
• Шароф Рашидов шоҳ кўчасининг Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;
• Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий номли ДАКТ гача бўлган қисми.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь