Эртага Тошкентда бир нечта марказий кўча қисман ёпилади

Жамият

image

Эртага, 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг қатор марказий кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати қисман тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизати маълум қилди.

Тошкент шаҳрида соат 07:00 дан 13:00 гача қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

Ойбек ва Афросиёб кўчалари Нукус кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача, шунингдек, Шароф Рашидов, Шота Руставели ва Миробод кўчалари билан кесишган жойда.

Йўллар Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигини нишонлаш мақсадида, ярим марафон ўтказилиши муносабати билан қисман ёпилади.


Мақола муаллифи

Теглар

марафон кўча

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг