Эртага собиқ вазир Азиз Воитов иши судда кўрилади
3-саҳифа
−
14 Август
8286Эртага, 15 август куни собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда бошқаларга оид жиноят ишлари бўйича дастлабки эшитув ўтказилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувида бўлган А. Воитов (собиқ қишлоқ хўжалиги вазири) ва бошқаларга ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувида бўлган Х. Каримов (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги собиқ директори) ва бошқаларга оид жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш юзасидан Тошкент шаҳар судининг биносида дастлабки эшитув ўтказилади.
Дастлабки эшитув Жиноят-процессуал кодексининг 405-6-моддаси талабига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, “в” банди, 205-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши судга оширилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси