Эртадан пенсиялар оширилмоқда
Олам
−
30 Сентябрь 2019
22386Қирғизистонда эртага, 1 октябрдан бошлаб яна пенсия миқдорини ошириш кутилмоқда. Бу ҳақда Кактус медиа хабар бермоқда.
Қайд этилишча, ҳар йили Ҳукумат пенсияларни индексациялашни амалга оширади. Натижада, пенсия миқдори 4 минг 883 сомдан ошмайдиган пенсиялар энг ками 300 сомга ошади ва ҳажми 4 минг 883 сом бўлган ёки ундан кўп бўлган пенсиялар энг кам миқдори 320 сўмга ошади.
Пенсияларни қайта ҳисоблаш натижаларига кўра ўртача ўсиш 328 сомни ташкил этади. Натижада ўртача пенсия миқдори 5 минг 820 сомни ташкил этади. 667 минг нафақахўрлар учун пенсияларни индексация қилиш учун 659 миллион сом, шу жумладан республика бюджетидан пенсияларнинг асосий қисми учун 67,3 миллион сом ва Пенсия жамғармаси пенсияларининг суғурта қисмлари учун 592 миллион сўм талаб қилинади.
LiveБарчаси