Эртадан қатор метро бекатлари вестибюллари ёпилади

Жамият

image

Эртадан Тошкент метрополитенининг қатор метро бекатлари вестибюллари ёпилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси маълум қилди.

“Сизларга шуни маълум қиламизки, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабабли 2020 йил 24 сентябрь соат 05:00 дан бошлаб пойтахт метрополитенининг қуйидаги метро бекатлари вестибюллари ёпилади”, дейилади хабарда.

Ёпиладиган вестибюллар рўйхати:

Чилонзор йўналиши:
•    "Пушкин" бекати - "Салар" кўприги томонидаги вестибюл;
•    "Ҳамид Олимжон" бекати - "НБУ" банки томонидаги вестибюл;
•    "Aмир Тимур Хиёбони" бекати - 50-мактаб томонидаги вестибюл;
•    "Мустақиллик Майдони" бекати - "Мустақиллик майдони" томонидаги вестибюл;
•    "Халқлар Дўстлиги" бекати – “Tashkent city” томонидаги вестибюл;
•    "Новза" бекати - "Новза" масжиди томонидаги вестибюл;
•    "Мирзо Улуғбек" бекати – “Миллий” стадиони томонидаги вестибюл.

Ўзбекистон йўналиши:
•    "Тошкент" бекати – Бош пўчта томонидаги вестибюл;
•    "Ойбек" бекати - Фармацевтика институти томонидаги вестибюл;
•    "Космонавтлар" бекати - "Интерпол томонидаги вестибюл;
•    "Тинчлик" бекати - Газ лойиҳалаш институти томонидаги вестибюл.

Юнусобод йўналиши:
•    "Минг Ўрик" бекати - Геология музейи томонидаги вестибюл;
•    "Aбдулла Қодирий" бекати – Гёте институти томонидаги вестибюл;
•    "Минор" бекати - молия институти томонидаги вестибюл;
•    "Бодомзор" бекати – Миллий банк томонидаги вестибюл;
•    "Шаҳристон" бекати - "Юнусобод" бозори томонидаги вестибюл;
•    "Туркистон" бекати - "Уч Қаҳрамон" томонидаги вестибюл.

"Тошкент метрополитени" УК вестибюллар қанча муддатга ёпилиши ва қачон очилиши ҳақида маълумот бермаган. Аммо бу ҳолат вақтинчалик.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

510

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made