Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси қайта иш бошлади

Олам

image

Эроннинг Сурия пойтахти Дамашқдаги элчихонасининг консуллик бўлими Исроил ҳужуми туфайли тўрт кунлик танаффусдан сўнг ўз фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда Эроннинг "Mehr" ахборот портали хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, аввалги вайрон бўлган бино ёнида Эрон элчихонаси консуллик бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилган. 

Эрон элчихонасининг консуллик бўлими душанба куни Исроилнинг ракета ҳужуми оқибатида бутунлай вайрон бўлган Суриянинг Дамашқ шаҳридаги Эрон Ислом Республикаси элчихонасининг эгизак биноларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳужуми оқибатида 13 киши, жумладан, Сурия ҳукуматига террорчилик гуруҳларига қарши курашда ёрдам бераётган 7 нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчи ҳалок бўлган эди.  Эрон Shahed дронлари ва қанотли ракеталардан фойдаланган ҳолда Исроилга қарши жавоб зарбасини 10 апрелгача бериши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон элчихона Дамашқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг