Эроннинг Исроилга ҳужуми санаси маълум қилинди

Олам

image

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Эрон Shahed дронлари ва қанотли ракеталардан фойдаланган ҳолда Исроилга қарши жавоб зарбасини беради. Бу ҳақда "CBS News" ўз манбаларига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, Эроннинг жавоби мутаносиб бўлади: яъни Исроилнинг минтақа давлатларидан биридаги элчихонасига зарба берилади. Бу 5-10 апрель кунларига тўғри келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Исроил авиацияси душанба, 1 апрель куни Сурия пойтахтидаги Эрон консулхонаси биносига ракета зарбасини берди. Оқибатда консуллик биноси бутунлай вайрон қилинди, шунингдек, 11 киши, жумладан, 7 нафар эронлик ҳарбий ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки нафар юқори лавозимли генерали ҳам бор.

АҚШ ва Исроил ҳукумати 1 апрель куни Дамашқдаги Эрон консуллигига уюштирилган ҳужумдан сўнг Теҳрон томонидан эҳтимолий жавоб ҳужумларига тайёр туриш учун Яқин Шарқдаги ўз қуролли кучларини шай ҳолатга келтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made