Эронлик олимнинг ўлими. Россия уруш хавфини баҳолади
Олам
−
29 Ноябрь 2020
12801Россиялик сенатор Алексей Пушков Эрон ядро дастури асосчиларидан бири Мухсин Фахризоданинг ўлдирилиши сабабли уруш бошланиши хавфини баҳолади. Бу ҳақда у Twitter’даги ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.
Унинг фикрига кўра, содир бўлган воқеалар қуролли тўқнашувнинг бошланишига олиб келмайди.
“Теҳрон АҚШнинг Эрон ядро дастури бўйича келишувга қайтишидан манфаатдор. Суиқасд тарангликни кучайтириш ва бундай сценарийни бузишга қаратилгани аниқ. Эрон уруш учун сабаб бермайди, чунки бундай қилишини душманлари кутмоқда”, деди сиёсатчи.
Маълумот ўрнида, Эроннинг ядро дастурини ишлаб чиққан юқори мартабали ядрочи олим Муҳсин Фахризода Теҳрон яқинида ҳужум қурбони бўлди.
Шундан сўнг, “New York Times” нашри АҚШ разведка хизмати эронлик ядро физиги Моҳсен Фаҳризоданинг ўлдирилиши ортида Исроил турганини даъво қилаётганини ёзди.
Ўз навбатида, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ҳам олимнинг ўлимида Исроилни айблади.
Воқеаларни кузатиб турган БМТ дунё мамлакатларига физик Мухсин Фахризоданинг ўлдирилиши муносабати мурожаат қилиб, эҳтиёткор бўлишга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь