Эронда ракета портлади
Олам
−
31 Август 2019
6112Эронда ракетани учириш муваффақиятсизлик билан якунланди. Ракета Семнан провинциясида жойлашган космодром портлаб кетди, дея хабар бермоқда “Российская газета”.
"Нахид-1" сунъий йўлдоши бўлган ракета Ердан кўтарила олмади ва учиш майдончасида портлади. Ҳозирда олимлар гуруҳи муаммо устида ишламоқда.
Эрон ўз сунъий йўлдошини шу йилнинг январь ва февраль ойларида ҳам учиришга уриниб кўрган, аммо жараёнлар муваффақиятсизлик билан ниҳоясига етган.
Мамлакат маъмурлари Эроннинг маҳаллий иккита сунъий йўлдошини космосга олиб чиқишга уриниш ортида AҚШнинг саботажи бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди.
Ислом республикаси раҳбариятининг таъкидлашича, мамлакатнинг ракета ва космик дастури тинч ва мудофаа хусусиятига эга бўлгани учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларига зид эмас.
LiveБарчаси