Эронда мухлислар Роналдуни тинч қўймаяпти (видео)

Спорт

image

Эроннинг “Персеполис” клуби мухлислари ”Ал-Наср” клуби жойлашган меҳмонхонага бостириб кирди.

Мухлислар меҳмонхонанинг қабулхонасига киришга муваффақ бўлган ва “Роналду” деб ҳайқира бошлаган. Натижада қўриқчилар португалиялик футболчини ўз қаватига олиб кетган.

Қайд этилишича, мухлислар Роналдуни кўришни исташи туфайли “Ал-Наср” мутасаддилари жамоа машғулотларини бекор қилишга мажбур бўлган. Португалиялик футболчи кетаётган автобус олдига юзлаб мухлислар югуриб чиққан.

Маълумот учун, “Ал-Наср” бугун Тошкент вақти билан соат 23:00 да “Персеполис” билан Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасида баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Персеполис Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг