Эронда мотам эълон қилинди
Олам
−
04 Январь
6157Бугун, 4 январь куни Эронда генерал Қосим Сулаймоний дафн этилган Кирмон шаҳридаги қабристон яқинида содир бўлган икки портлашда ҳалок бўлганлар учун мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.
Кирмон вилоятининг ўзида ҳам уч кунлик мотам эълон қилинган.
Эрон Президенти Иброҳим Раисий қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва барча расмийларни “жабрланганларга зудлик билан ёрдам беришга” чақирган.
“Бу қўрқоқлик ҳаракатининг айбдорлари ва етакчилари тез орада аниқланиб, жазоланади” дея таъкидлаган Президент.
Охирги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида камида 103 киши ҳалок бўлган, 188 киши жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 январь куни Эроннинг Кирмон шаҳрида Қудс кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний ўлимининг тўрт йиллигига бағишланган маросим ўтказилаётган қабристон яқинида иккита портлаш содир бўлди. Оқибатда 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мазкур теракт оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига ва Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Россия Президенти Владимир Путин ҳам Кирмондаги теракт муносабати билан Эрон раҳбариятига ҳамдардлик билдириб, Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий ва Эрон Президенти Иброҳим Раисийга тегишли мактуб йўллади. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги эса қабристон яқинидаги портлашларни кескин қоралади.