Эрдўған Эронга ҳамдардлик билдирди
Олам
−
03 Январь
8955Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун Эронда юз берган теракт оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига ва Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. У бу ҳақда Х (собиқ Twitter)даги саҳифасида маълум қилди.
“Эроннинг Кирмон вилоятида содир этилган даҳшатли террор хуружларидан чуқур қайғудамиз”, деган Эрдўған.
Шунингдек, у ҳужумларда ҳаётдан кўз юмганларга раҳмат тилаб, жароҳат олганларни тезроқ шифо топишини тилаган.
Туркия раҳбари Эронни дўст ва қардош мамлакат сифатида кўришини айтган ва Эрон халқига ҳамдардлик изҳор этган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 январь куни Эроннинг Кирмон шаҳрида Қудс кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний ўлимининг тўрт йиллигига бағишланган маросим ўтказилаётган қабристон яқинида иккита портлаш содир этилиши оқибатида 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь