Эронда ҳарбий парадлар ўтказилди
Олам
−
17 Апрель
6505Эрон армияси куни муносабати билан мамлакатнинг йирик шаҳарларида ҳарбийларнинг барча бўғинлари вакиллари иштирокида ҳарбий парадлар ўтказилди. Press TV Теҳрондаги парадни тўғридан тўғри трансляция қилди.
Эрон пойтахтидаги параднинг очилиш маросимида республика Президенти Иброҳим Раисий чиқиш қилди. У ўз нутқида Қуролли кучларни касб байрами билан табриклаб, армия “Ватан, ҳудудий яхлитлик ва Эрон инқилоби қадриятларини ҳимоя қилишда” муҳим роль ўйнашини таъкидлади.
Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳеч ким “Эронга қарши ҳаракатларнинг ҳарбий сценарийсини муҳокама қилмаяпти ва бу унинг армиясининг кучи билан боғлиқ”.
Теҳрондан ташқари, Эрон Қуролли кучларининг парадлари республиканинг бошқа вилоят марказларида, жумладан Машҳад, Исфахон, Шероз, Санандаж, Биржанд ва Ҳамадонда ҳам бўлиб ўтди.
Маълумот учун, Армия куни Эрон Ислом Республикаси асосчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Мусавий Ҳумайний томонидан 1979 йилда асос солинган ва одатда ҳар йили 18 апрелда нишонланади, аммо бу йил байрам 17 апрелга кўчирилди.
LiveБарчаси