Эрон ва Покистон маҳбусларни алмашиш бўйича келишиб олди
Олам
−
06 Апрель
2607Эрон Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқлари ва халқаро ишлар вазири ўринбосари Асқар Жалолён ва Покистон Адлия ва қонунчилик вазири Аъзам Назир Тарар маҳбусларни алмашиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда кеча, 5 апрель куни ISNA агентлиги хабар берди.
“Ҳозирда 60 нафар эронлик Покистон қамоқхоналарида жазо муддатини ўтамоқда ва шу муносабат билан биз ҳар икки томондан маҳбусларни озод қилиш учун шароит яратишни таклиф қиламиз”, деган Жалолён Покистон Адлия вазири билан учрашувда.
Хабарга кўра, Эрон Адлия вазири ўринбосари мамлакатдаги қамоқхоналарда 160 га яқин покистонлик борлигини ва Теҳрон уларни тез орада озод қилишга тайёрлигини қўшимча қилган.
Ўз навбатида, Покистон томони Эроннинг таклифини олқишлаган ва Покистон Ички ишлар вазирлиги кичик жиноятлар содир этган эронликларни озод қилиш чораларини кўришини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва Покистон Ислом Республикалари терроризмга қарши курашда ишчи даражада ҳамкорликни кучайтириш ва уни мувофиқлаштириш зарурлиги тўғрисида бир қарорга келган эди.
LiveБарчаси