Эрон ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилди
Жамият
−
15 Декабрь 2023
13067Эрон 33 давлат, жумладан, Ўзбекистон билан виза режимини бекор қилишни бир томонлама маъқуллади. Бу ҳақда Эрон Маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазири Иззатуллоҳ Зарғамий маълум қилди.
"Туризм вазирлигининг 32 давлат билан визани бекор қилиш таклифи ҳукумат томонидан маъқулланди ва биз белгилаган устуворликлар билан визани бир томонлама бекор қилдик", деган вазир журналистларга берган баёнотида.
Шу тариқа Эрон Марказий Осиёдаги 3 та давлат фуқаролари учун визани бир томонлама бекор қилган. Булар Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон.
Теҳрон умумий ҳисобда 17 та Осиё давлати, 6 та Африка давлати, 5 та Европа давлати ва яна 5 та Лотин Америкаси давлати фуқаролари учун виза талабини бир томонлама олиб ташлади. Осиё давлатлари қаторига Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Ливан, Тунис, Малайзия ва Сингапур киради.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Эроннинг 16 вилоятида афғонларга яшаш тақиқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь