Эрон Россияга нисбатан сиёсатини ўзгартирмайди
Олам
−
12 Сентябрь 2024 5586 1 дақиқа
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён мамлакат ижроия ҳокимиятининг аввалги раҳбари Иброҳим Раисий даврида шаклланган Россияга нисбатан ёндашувни ўзгартириш ниятида эмас. Бу ҳақда Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Аҳмадиён Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.
“Мен жаноб Пезешкиён билан бир неча бор гаплашдим. У Россияга нисбатан муносабатни ўзгартириш ниятида эмас. Президент муносабатларни сақлаб қолиш ва уларни янада ривожлантиришга қарор қилди”, деди Аҳмадиён.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Россия Федерациясидаги элчиси Козим Жалолий Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён октябрь ойида Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида иштирок этишини ва Путин билан учрашуви режалаштирилганини маълум қилган эди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель