Эрон Россияга нисбатан сиёсатини ўзгартирмайди
Олам
−
12 Сентябрь
3992Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён мамлакат ижроия ҳокимиятининг аввалги раҳбари Иброҳим Раисий даврида шаклланган Россияга нисбатан ёндашувни ўзгартириш ниятида эмас. Бу ҳақда Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Аҳмадиён Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.
“Мен жаноб Пезешкиён билан бир неча бор гаплашдим. У Россияга нисбатан муносабатни ўзгартириш ниятида эмас. Президент муносабатларни сақлаб қолиш ва уларни янада ривожлантиришга қарор қилди”, деди Аҳмадиён.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Россия Федерациясидаги элчиси Козим Жалолий Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён октябрь ойида Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида иштирок этишини ва Путин билан учрашуви режалаштирилганини маълум қилган эди.
LiveБарчаси