Эрон Россия ва Тожикистонга дрон ишлаб чиқаришда ёрдам таклиф қилган – АҚШ
Олам
−
14 Июнь 2023
7089АҚШ Давлат департаменти Эрон Россия ва Тожикистонга ўз ҳудудида учувчисиз учиш аппаратлари (дрон) ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ёрдам беришни таклиф қилганини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ Ғазначилик департаментининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси веб-сайтида эълон қилинган ҳужжатда маълумот келтирилган.
“Эрон Тожикистон ва Россияга дрон технологияси ва жиҳозларини тақдим этишни таклиф қилди. Бундай саъй-ҳаракатлар билан Теҳрон икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга, экспорт даромадларини оширишга ва бошқа чоралар орқали дронлардан фойдаланиш чекловини қийинлаштиришга ҳаракат қилиши мумкин”, дейилади хабарда.
Ҳисоботда айтилишича, 2022 йил август ойининг охиридан бери Эрон Россияга Shahed ва "Моҳажер" серияли юзлаб дронларни топширган. Москва бу дронлардан Украинага қарши шафқатсиз босқинчилик уруши пайтида муҳим инфратузилмага зарба бериш учун кенг фойдаланган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Украина Россия томонидан амалга оширилган тунги ҳужумларда Эронда ишлаб чиқарилган 36 та дроннинг барчасини уриб туширганини эълон қилганди. Шунингдек, 28 майга ўтар кечаси эса Россия қўшинлари Эроннинг Shahed-136/131 учувчисиз самолётлари билан ҳаво ҳужуми уюштиргани ва учирилган 54 дрондан 52 тасини йўқ қилганини эълон қилди. Расмий Теҳрон Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатларидан қўшимча ҳарбий ва молиявий ёрдам жалб қилиш учун Эронга қарши ташвиқот олиб бораётганини айтиб чиққанди.
LiveБарчаси