Эрон орбитага ҳарбий сунъий йўлдошини олиб чиқди

Олам

image

Эроннинг икки босқичли Семурғ ракетаси бугун, 6 декабрь куни эрталаб мамлакат Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун қурилган “Фахр-1” сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда “Tasnim” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, сунъий йўлдошнинг муваффақиятли учирилиши Имом Хомайний космодромидан амалга оширилган. “Фахр-1” орбитага “Саман-1” юқори босқичи билан бирга чиқарилди, унинг вазифаси сунъий йўлдошларни юқори орбитага ўтказишдан иборат.

Билдирилишича, ҳарбий сунъий йўлдошнинг аксар компонентлари Эрон компаниялари томонидан лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган. Шунингдек, учириш Эрон космик саноати учун фойдали юк бўйича янги рекорд ўрнатди, бу сафар у 300 килограммга етди. Давлат телевидениесининг хабар беришича, Саман-1 узатиш модули CubeSat ва тадқиқот юки билан бирга “юқори нуқтаси 410 км ва пастки нуқтаси 300 км бўлган эллиптик орбитага муваффақиятли киритилган”.

Учириш АҚШ ва Европа давлатларининг Эрон Россияга бир неча ҳафта ичида Украина билан урушда қўлланилиши мумкин бўлган баллистик ракеталарни узатаётгани ҳақидаги даъволари фонида амалга оширилди.

“Саккизинчи марта учирилганда, ракета Саман-1 орбитал узатиш мосламасини ва умумий оғирлиги тахминан 300 кг бўлган бошқа иккита тадқиқот юкини муваффақиятли етказиб бериш орқали янги маррага эришди ва орбитага чиқарилган энг оғир юк бўйича янги миллий рекордни ўрнатди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Эрон космик дастурини 2004 йилда бошлаган. У 1959 йилда тузилган БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасининг 24 та асосчи давлатларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Эрон биринчи марта “Семурғ” ракетасидан фойдаланган ҳолда бир вақтнинг ўзида учта сунъий йўлдошни учирганди. Сентябрь ойида Эрон “Chamran-1” тадқиқот сунъий йўлдошини “Qaem-100” ракетаси ёрдамида 550 км баландликдаги орбитага олиб чиқди.

 

Диёржон Қувондиқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон сунъий йўлдош орбита

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг