Эрон космосга бирданига учта сунъий йўлдош учирди (видео)

Олам

image

Кеча, 28 январь куни Эронда бир вақтнинг ўзида учта сунъий йўлдош учирилди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

Ҳумайний номидаги космодромдан учирилган икки босқичли “Семурғ” (Simorgh) ракетаси ёрдамида космик кема орбитага чиқарилди.

Маълумотларга кўра, Эрон космик тадқиқотлар маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва ракета учирилишининг аниқлигини синаб кўришга мўлжалланган оғирлиги 32 кг бўлган Mahda сунъий йўлдоши, шунингдек, иккита экспериментал Keyhan-2 ва Hatef-1 наносунъий йўлдоши орбитага чиқарилган. Наносунъий йўлдошлар алоқа ва навигация тизимларини синаб кўриш учун мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries Corporation компанияси Шимолий Корея ракеталарини учиришни кузатиш ва табиий офатлардан етказилган зарарни баҳолаш учун мўлжалланган янги Optical-8 разведка сунъий йўлдошини учирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон сунъий йўлдош

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made