Эрон АҚШга навбатдаги жавоб қандай бўлишини очиқлади

Олам

image

Эроннинг АҚШга берадиган навбатдаги зарбаси қандай бўлади? Бу саволнинг жавоби айни вақтда дунё эътибор марказида турибди. Эрон Мудофаа вазири Амир Хатами Ироқдаги Америка базаларини бомбардимон қилинганидан сўнг Қўшма Штатларга қарши қўшимча чоралар кўрилишини рад этмади.  

"Кейинги жавоб АҚШнинг хатти-ҳаракатларига мутаносиб бўлади", дейди у. Мудофаа вазирининг қайд этишича, Теҳрон аллақачон Вашингтонга катта сабоқ берган. 

Ҳозиргача Оқ уй бўлиб ўтган воқеалар юзасидан расмий баёнот бергани йўқ. Эрон ракета ҳужуми оқибати АҚШнинг 80 нафар ҳарбийси қурбон бўлганини иддао қилмоқда. Аммо, Америка ҳамон бу масалада сукут сақломоқда. АҚШда аллақачон тонг отди. Бироқ, на Оқ уйдан ва на Трампдан садо бор. 

Икки мамлакат ўртасидаги мулоқотлар кўп йиллардан буён таранг бўлиб келмоқда, улар ўртасида дипломатик муносабатлар мавжуд эмас. Ўртада вазият кескинлаштирадиган масала эса – Эроннинг атом қуроли. 

3 январь куни Дональд Трампнинг топшириғи билан Бағдодда Эроннинг ташқи сиёсатидаги муҳим фигура, Яқин Шарқдаги шиа гуруҳларини йўллантириб, 20 йилдан буён Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Ал-Қудс”ни бошқарган генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши Эрон ва АҚШ муносабатларини кескинлаштирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон-АҚШ

Баҳолаганлар

1174

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг