Эрон 80 киши ўлди деганди, 8 киши ҳам ўлмаган
Олам
−
08 Январь 2020
15813Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп халқига мурожаат йўллаб, Эроннинг Яқин Шарқ Америка базаларига ҳужумига муносабат билдирди. Дональд Трамп Эронга қарши уруш бўлмаслигини маълум қилди ва очиғи бутун дунёни тинчлантирди.
Эътиборлиси, Америка етакчиси Эроннинг икки ҳарбий базага ҳужумида америкаликлар жабрланмаганини маълум қилди.
Бундан аввалроқ, Эрон давлат телеканали ҳужум натижасида 80 киши ҳалок бўлганини маълум қилганди. Ҳўш, унда бу қурбонлар кимлар? Базага ташланган 12 ракетанинг 10 таси портлаб, 2 таси портламай қолган. Эроннинг бу ракеталари ҳарбий база атрофидаги қишлоқларда яшовчи тинч аҳолининг ёстиғини қуритдими? Бу бўйича ҳозирча на Ироқ, на Эрон ва на АҚШ аниқ расмий маълумот бермади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида эронлик генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳужуми вақтида ўлдирилди. Шундан сўнг Эрон-АҚШ муносабатлари кескин тус олиб, очиқ таҳдидлар янграй бошлади. Эрон Олий раҳбари оятулло Али Ҳомайний Америкадан қасос олишга ваъда берди. Ўша куниёқ Ироқдаги АҚШ элчихонаси ва Бадал авиабазаси ҳужумга учради.
Бугун тунда эса Ироқ ғарбидаги Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси ва Эрбилдаги база Эрон ҳужумига учради. Ҳодисада ҳалок бўлганлар ҳақида турли маълумотлар берилди. Эрон ОАВ ҳужумда 80 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Аммо CNN телеканали ракета ҳужумида қурбонлар бўлмаганини очиқлади.
LiveБарчаси