Эркак собиқ севгилисининг бурнини тишлаб олди – АҚШда
Олам
−
31 Январь
6956АҚШда эркак собиқ севгилисидан стриптиз клубига ишга киргани ҳақидаги "хушхабар"ни эшитгач, унинг бурнини тишлаб олди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.
34 ёшли Дэвид Морин ўз севгилиси билан етти ой давомида учрашиб юрган. Ажрашганидан сўнг, эркак дўстларидан собиқ севгилисининг янги иши ҳақида хабар топиб, у билан шу мавзуда гаплашиб олишга қарор қилади. Бироқ, қиз унинг қўнғироқлари ва хатларига жавоб бермайди. Шу боис ҳам Морин собиқ севгилиси яшайдиган хонадоннинг деразасини синдириб, унинг квартирасига кириб олади.
Қиз ишдан қайтгач, улар ўртасида оғзаки жанжал бўлган, сўнг эркак раққосага ҳужум қилиб, унинг бурнини тишлаб олган. Ҳужумдан кейин йигит номаълум томонга қочиб кетган, қиз эса шифохонага олиб кетилган.
Қайд этилишича, рашкчи эркак бир неча кундан кейин ҳибсга олинган. Ҳозирда унинг бу иши судда кўриб чиқиляпти.
Улканбаева Райхона
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь