Эргашевнинг чемпионлик жанги санаси ва манзили ўзгарди 

Спорт

image

Аввалроқ Халқаро бокс федерацияси (IBF) буйруғи билан пуэрто-риколик Сабриэль Матиас ўз чемпионлик камарини ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевдан ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу жанг жорий йилнинг 4 ноябрь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилиши керак эди. 

Бироқ ESPN каналининг таниқли журналисти Майк Коппинжернинг хабар беришича, Матиас-Эргашев жанги 25 ноябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Ўша куни пуэрто-риколик Сабриэль Матиас ярим ўрта вазн тоифасида ўзига тегишли IBFкамарини ўзбекистонлик боксчидан ҳимоя қилади. 

Ушбу жанг Девид Бенавидес - Деметриус Андраде жангининг андеркардида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Эргашев-Матиас жангининг промоутерлик савдосида TGB promotions ғолиб бўлганди. Бўлажак жангдан Матиас 357 минг АҚШ доллар, Ўзбекистон вакили эса 153 минг АҚШ доллар даромад қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шоҳжаҳон Эргашев Лас-Вегас IBF Сабриэль Матиас Майк Коппинжер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг