Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи кун тартиби эълон қилинди
Жамият
−
28 Март 2022
19553Аввалроқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 29-30 март кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати Туркия етакчисининг ташрифи ҳақида маълумот берди. Унга кўра, ташриф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, олий мартабали меҳмон ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Ўзбекистон ва Туркия етакчилари ўтказадиган музокараларнинг кун тартибидан икки томонлама дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Асосий эътибор савдо, инвестициялар, инновациялар, саноат, логистика, туризм ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини амалга оширишга қаратилади.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.
Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
LiveБарчаси