Эрдўған ўзини анча яхши ҳис қилаётганини айтди
Олам
−
29 Апрель 2023
5387Бугун, 29 апрель куни Истанбулдаги TEKNOFEST фестивалида қатнашган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған айни дамда ўзини анча яхши ҳис қилаётганини айтди. Бу ҳақда “CNN Turk” хабар берди.
“Худога шукур, энди аҳволим анча яхши”, деган Эрдўған журналистларнинг унинг соғлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан.
Шунингдек, у ОАВ ходимларига “кўпроқ ишлашини” айтган. Таъкидланишича, тез орада Эрдўған Измирда катта сайловолди митингини ўтказиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жонли эфир пайтида Туркия раҳбарининг аҳволи ёмонлашганди. Шундан сўнг ижтимой тармоқлар ва баъзи ОАВда Эрдўған миокард инфарктини бошидан ўтказгани ҳақида ҳабарлар тарқалди. Расмий Анқара эса бундай хабарларни рад этди. 27 апрель куни эса у “Оққую” атом электр станциясининг ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида видеоалоқа орқали қатнашди. Бугун, 29 апрель куни еса Эрдўған озарбайжонлик мавқедоши билан бирга Истанбулдаги фестивалда иштирок этиш учун биринчи турк электромобилида тадбир бўлаётган жойга етиб келди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь