Эрдўған Туркияда Президент сайлови қачон ўтказилишини айтди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 18 январь куни парламентдаги чиқиши чоғида мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари 14 май куни ўтказилиши мумкинлигини аниқ айтди. 

Давлат раҳбари 1950 йилнинг 14 майида ўтказилган сайловда Демократ партиядан номзод Аднан Мендерес йирик ғалабага эришиб, Бош вазир бўлганини эслади.

Аднан Мендерес ва Жалол Баяр бошчилигидаги Демократик партия 1950 йилда Мустафо Камол Отатурк томонидан асос солинган Республика Халқ партиясини сиқиб чиқарган ҳолда ҳокимиятга келган мухолифат партиялари орасида биринчи бўлди. 1950 йилги миллий сайловлар натижаси Туркияда бир партиявийлик даврининг тугашидир. 

Кеча, 17 январь куни Эрдўған бошчилигидаги ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси билан иттифоққа кирувчи Миллатчи Ҳаракат партияси раҳбари Давлат Боғчали Туркияда умумий сайловларни июнь ўрнига шу йилнинг май ойида ўтказишни таклиф қилди. 

Аввалроқ Эрдўған Туркияда 18 июнга белгиланган президентлик ва парламент сайловларини кечиктириш эҳтимоли ҳақида ҳам гапирган эди. У кечиктирилишига сабаб сифатида “мавсумий шароитлар”ни келтирди. Эрдўған бошчилигидаги партия июнь ойида университет имтиҳонлари бошланиши, талабалар таътиллари, дам олиш мавсуми, шунингдек, 100 мингдан ортиқ туркиялик Ҳаж зиёратига жўнаб кетиши муносабати билан сайловларни эртароқ ўтказишни таклиф қилди.

Маҳаллий сиёсатшунослар сайловларнинг мумкин бўлган саналари сифатида 30 апрель, 7 ёки 14 май деб тахмин қилмоқда. 

Ҳукмрон “Халқ иттифоқи” аввалроқ сайловларда ўзининг ягона номзоди Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бўлишини маълум қилган эди. Мухолифат ҳозирча ўз номзодини кўрсатмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made