Эрдўған Туркий кенгаш бўйича ниятини очиқлади

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши энди халқаро ташкилот сифатида эътироф этилишини истамоқда. Бу ҳақда у кенгашнинг жорий йил 31 март куни видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида сўз очди. 

Кенгаш мажлисида илк бор Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни кўришдан мамнун бўлганини билдирган Эрдўған, расмий Ашхабоднинг ушбу ташкилотга аввал кузатувчи, сўнг доимий асосда аъзо бўлиб қўшилишидан барча аъзолар манфаатдор эканини айтди. 

“12 йиллик давр мобайнида институционализация (таҳр. ҳар қандай муносабатларни институтларга, яъни белгиланган қоидалар, меъёрлар ва уларни ўз-ўзини бошқариш билан муносабатларни ташкил этиш шаклига айлантириш) жараёни якунига етган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг халқаро эътибори ҳам юксакдир. 

Бундан буён Кенгашимизни халқаро ташкилот сифатида номлаш вақти келганига ишоняпман. Бу ҳақдаги қарорни Туркиядаги саммитда қабул қилинишига умид қиляпмиз”, дейди Эрдўған. 

Туркия раҳбари нутқи давомида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанга ҳам миннатдорлик билдирди.

“Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг меҳмондўстлиги билан Будапештда очилган Европа ваколатхонаси Европада Турк кенгаши байроғинининг ҳилпиришани таъминлаб, унинг кўркамлигини янада оттирди.  

Бошқа мамлакатлар ҳам бизнинг Кенгашимиз билан ҳамкорлик қилиш ва Кенгашимизга кузатувчи бўлиш истагини билдирмоқда. Шу муносабат билан, учинчи мамлакатлар билан ҳамкорлик форматлари тоифалари ва мезонларини аниқлаш бўйича олиб борилган ишларни энг қисқа вақт ичида якунлаш керак”, дейди Эрдўған.

У сўзи якунида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитини эпидемияни ортда қолдирган ҳолда жорий йилнинг 12 ноябрь куни Туркияда ўтказишга тилак билдирган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши

Баҳолаганлар

461

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг