Эрдўған сиам эгизакларини саройида меҳмон қилди

Олам

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған мамлакатнинг Қаҳрамонмараш вилояти Туркўғлу туманида истиқомат қилиб келаётган сиам эгизаклари Ойша ва Сема Тангриқули билан учрашди. 

Картинки по запросу Siyam ikizleri Cumhurbaşkanlığı Külliyesi’nde

Ойша ва Сема Тангриқули бу йил олий ўқув юртига кириш имтиҳонларидан йиқилганлар. Орадан кўп ўтмай, давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ва биринчи хоним Эмина Эрдўған  бундан хабар топган ва сиам эгизаклари Ойша ва Семанинг Қаҳрамонмарашдаги Сутчи имом университетига қабул қилинишига кўмак берганлар. 

Картинки по запросу Siyam ikizleri Cumhurbaşkanlığı Külliyesi’nde

Президент ва унинг турмуш ўртоғига миннатдорлик билдириш учун Ойша ва Сема Президентнинг Анқарадаги саройига келди. 

Эрдўған ва унинг рафиқаси эгизаклар билан суҳбатлашиб, уларга саройни таништиришган, саройдаги нодир буюмларни кўрсатишган. 

Картинки по запросу Siyam ikizleri Cumhurbaşkanlığı Külliyesi’nde

Маълумот учун, сиам эгизаклари – ривожланиш даврида эмбрионал жиҳатдан бир-биридан тўлиқ ажралмаган эгизак ҳомилалардир. Уларнинг тана қисмлари, ички органлари бир-бирига бириккан бўлади. Статистик маълумотларга кўра, ҳар 200.000 туғруқнинг бирида турли аномалиядаги сиам эзизаклари дунёга келади. Уларнинг тенг ярми эса ўлик ҳолда туғилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Эмина Эрдўған

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг