Эрдўған сайловларда ғалаба қозонса, учинчи муддатга қайта сайланмаслигини айтди
Олам
−
20 Май 2023
6511Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған амалдаги қонунчиликка кўра, 28 май куни бўлиб ўтадиган сайловда ғалаба қозонса, учинчи муддатга сайлана олмаслигини айтди. Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Амалдаги низомга кўра, Президент фақат икки марта сайланиши мумкин. Менинг биринчи муддатим тугади, энди иккинчи муддатга сайловлар бор. Иккинчи муддатга қайта сайланишим билан бу жараён якунланади”, деган Эрдўған унинг 2033 йилгача Туркияни бошқаришни режалаштирётгани ҳақидаги саволга жавобан.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йили Туркия мухолифати Эрдўған янги муддатга ўз номзодини қўя олмаслигини, чунки 2018 йилда янги Конституция қабул қилинганидан сўнг ва тўрт йиллик ҳокимиятдан сўнг муддатидан аввал қайта сайланганини айтган.
Туркия Адлия вазирлиги эса Эрдўған президентликка қайта сайланиш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблаган, чунки қонуний равишда, янги тузатишларга кўра, у иккита эмас, фақат битта сайловда қатнашган, чунки унинг муддати “ноллаштирилган”.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14 май куни Туркияда президентлик ва парламент сайловлари ўтказилди. Биринчи тур якунлари бўйича Эрдўған 49,51%, Қиличдорўғли 44,88% овоз тўплади. Биринчи турда ғалаба қозониш учун номзодга 50 фоиздан ортиқ овоз керак эди, шунинг учун 28 май куни сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.
LiveБарчаси